Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров юрадиган автомашина жаримага тортилган.
Ҳоким харакатланадиган «TOYOTA PRADO» автомобили 70 км тезлик белгиланган жойда 81 км тезликда харакатланган ва фоторадарга тушган. Ҳужжатга кўра, ҳодиса вилоятнинг Тўрақўрғон туманида содир бўлган.
Сўнг бироз ўтиб Наманган вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати томонидан жаримага тушган автомашининг тўлов қайтномасининг сурати тақдим этилди.

Унда шундай ёзилган.
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш – барча учун мажбурийдир
Наманган вилояти ҳокимлигига тегишли бўлган 50 050 AAA давлат рақамли Toyota Prado автомашинаси 2020 йил 6 февраль куни Тўрақўрғон тумани ҳудудида 70 км/соат тезлик белгиланган жойда 81 км/соат тезликда ҳаракатлангани учун Ўзбекистон Республикаси МЖтК 128(3)-моддасининг биринчи қисмига асосан 223 минг сўм жаримага тортилган.
Toyota Prado автомашинаси ҳайдовчиси томонидан белгиланган жарима учун тўлов 100 фоиз амалга оширилди.
Вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси томонидан ҳокимлик транспорт воситалари ҳайдовчилари учун тушунтириш ишлари ўтказилди, бундан кейинги фаолиятида йўл ҳаракати қоидаларига тўла амал қилиш борасида қатъий кўрсатма берилди.
Тасодифий хабарлар
Бенту Ўзбекистон МТЖга бош мураббий бўлиши мумкин
«Аҳмадбой»нинг неча миллиард қарзи бор? МИБ ушбу суммани ошкор қилди
Россияда йирик миқдорда гиёҳванд модда сотаётган ўзбекистонлик қўлга олинди
Самарқандда эркак амакиваччасини пичоқлаб ўлдирди
Олимпиада сиёсий манипуляция саҳнаси эмас – Хитой бойкотчиларга жавоб қайтарди