Қирғизистон Туркия билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича ҳужжатни қабул қилди. Бу ҳақда “Анадолу” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Туркия Миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар ва Қирғизистон Мудофаа вазири генерал-майор Бактибек Бекболотов кеча, 1 март куни Анқарада “Ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича йўл харитаси”ни имзолаганлар.
Акар ва Бекболотов ўртасида яккама-якка, сўнг делегациялар иштирокида учрашуви бўлиб ўтди.

Мудофаа вазирликлари раҳбарлари қўшма матбуот анжумани ўтказган.
Акар ўз нутқида Туркия ва Қирғизистон ўртасидаги муштарак қадриятлар, маданий ва тарихий алоқаларга эътибор қаратган.
“Қирғизистон барқарорлиги ва хавфсизлиги Туркия учун ҳам, бутун минтақа учун ҳам жуда муҳим. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар қардошлик асосида жадал, ҳар томонлама ривожланиб бормоқда. “Йўл харитаси”да Туркия ва Қирғизистон раҳбарлари 2021 йил июнь ойида Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилишида эълон қилган мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги аниқ қадамларни белгилаб бердик. Туркия қирғиз биродарлар билан техник ва маслаҳат масалалари бўйича ҳамма нарсани баҳам кўришга тайёр”, деган Акар.
Унинг сўзларига кўра, Туркия Қирғизистон Қуролли кучлари қудратига ҳисса қўшишга тайёр.
Акар, шунингдек, мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини қайд этган.
Тасодифий хабарлар
16 февраль терактини амалга оширган террорчи 23 йил ўтиб қўлга олинди
Эболанинг янги тўлқини бошланди. Қурбонлар бор
Наманганда 24 ёшли йигитнинг жасади топилди
Аҳмад Масъуд Имомали Раҳмондан ёрдам сўради
Наманганда ухлаб ётган хитойлик шифокорлар дўппосланди ва тунаб кетилди