Аргентиналик футбол юлдузи Лионель Месси яқин кунларда турмуш ўртоғи Антонелла Рокуццо билан ажрашиши мумкин. Бу ҳақда “Oi Canadian” хабар берди.
Нашрга кўра, жуфтлик ўртасидаги ўзаро муносабатларга жиддий дарз кетган, бунинг юзага чиқиши, дастлаб жорий йилнинг 30 октябрь куни Месси “France football” нашри томонидан топшириладиган йилнинг энг яхши футболчиси учун соврин – “Олтин тўп”ни қабул қилиб олаётганда кўзга ташланган.
Яъни, футболчи мукофотни олгач, оиласидан саҳнага чиқишни сўраган, аммо саҳнага фақат унинг 3 ўғли чиққан. Антонелла эса буни рад этган. Шундан сўнг Месси ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаб борадиган оилавий суратларини сезиларли даражада камайтирган. Ҳатто, Instagram саҳифасидаги ўзининг 5 кишилик оиласи акс этган асосий фотони ҳам “Олтин тўп” билан тушган расмига ўзгартириб қўйган.
15 йилдан бери бахтли яшаб келаётган жуфтлик дунё машҳурлари орасида энг барқарор оилалардан бири сифатида тилга олинар эди. Шу боис бу миш-мишлар кўпчиликни ҳайратда қолдирмоқда. Айрим нашрлар Месси ва унинг турмуш ўртоғи ўртасидаги муносабатларга совуқлик тушишига журналист София Мартинес сабабчи бўлгани ҳақида ёзмоқда. Аммо бунга айнан нима сабаб бўлгани очиқланмаган.
Маълумот учун, Лионель Месси ва Антонелла Рокуццо 2009 йилдан бери бирга. Улар 2017 йилда расман турмуш қурган бўлиб, ҳозирда жуфтликнинг 3 нафар ўғли бор.
Тасодифий хабарлар
«Ўзгидромет» чанг бўронидан энг кўп жабр кўрган шаҳарлар рўйхатини эълон қилди
"Биз Навоийни ўрганамиз" китобхонлик танлови ташкил этилмоқда
Журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади
Ана холос! Ҳукумат коронавирусдан вафот этганларни дафн этишни тақиқлади
Наманганда аҳолининг ичимлик сувига ажратилган пуллар талон-торож қилинди