АОКАда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда электр энергиясидаги узилишлар билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берилди.
Қайд этилишича, кеча бошланган ва айни пайтда давом этиши кузатилаётган кучли шамол, қор бўрони оқибатида ҳаво электр тармоқлари ҳамда трасформатор пунктларига етказилган шикаст натижасида, республика бўйича, 110 кВ кучланишли 7 дона ҳаво линияларида ва 6-10 кВ кучланишли 476 дона ҳаво линияларида узилишлар вужудга келган. Тезкор маълумотларга кўра, электр энергиясидаги узилишлар натижасида 550.100 нафар истеъмолчи электр энергиясисиз қолган.
Айни вақтда истеъмолчиларни босқичма-босқич тармоққа қайта улаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, электр энергиясиз қолган 350.200 дан ортиқ ёки деярли 60 фоизи қайта тармоққа уланиши таъминланган.
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, бундай ноқулай об-ҳаво шароити айрим ҳудудларда бугун ҳам давом этиши мумкин. Шуни ҳисобга олган ҳолда, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ аҳолини электр энергиясида вужудга келиши мумкин бўлган узилишлардан огоҳлантирган.
Тасодифий хабарлар
Андижонда сартарошхоналар ва таксилар фаолиятига рухсат берилди
Андижон вилоят ИИБга чақирилган 20 ёшли йигит уйига қайтиб келмаган. У ҳозир қаерда?
Шавкат Мирзиёев бугун яна Нукусга келди
Таътилдаги Мирзиёев Тўқаевга қўнғироқ қилди
“Аэрофлот” самолёти бортида туғилган наманганлик чақалоққа чексиз “Аэрофлот Бонус” олтин картаси берилди