Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфарларнинг маърузаларини тинглаган ва тарқатган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
Фарғона вилоятида яшовчи, 1998 й.т. “Р.Ш.” ўзининг уяли телефонидаги “Телеграм” мессенжерида аккаунт яратиб, у орқали диний мавзуга ихтисослашган каналларга аъзо бўлади, деб ёзмоқда ЎзА.
Сўнгра ушбу каналларда жойлаштирилган халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар ва бошқаларнинг “жиҳод”га чорловчи маърузаларини ҳамда “Туркистон ислом ҳаракати” террористик ташкилотига тегишли аудио-видеоматериалларни юклаб олади. Шунингдек, уларни Қўқон шаҳрида яшовчи танишларига ҳам тарқатади.
ДХХ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда мазкур шахс қўлга олиниб, унинг мобил телефони процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, “Р.Ш.”нинг телефон аппарати хотирасида сақланган материаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида унинг маслакдошларини аниқлаш бўйича ҳам тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Вагон устида селфи қилмоқчи бўлган болаларни ток урди
Тезкор! Россия коронавирус эпидемиясини тўхтатганлигини маълум қилди
Samsungнинг энг машҳур серияси 17 март куни тақдим этилади
Фарғоналик журналист ва блогер 21 млн сўм жаримага тортилди. Кушербоев Олий судга талаб билан чиқди
Яна хушхабар: Наманганда 4 нафар, Жиззахда эса барча беморлар буткул соғайди