Вилоят прокурори Ж.Ж.Хатамов ёшлар билан Чуст тумани “Бибиона” зиёртгохида учрашди

Вилоят прокурори Ж.Ж.Хатамов ёшлар билан Чуст тумани “Бибиона” зиёртгохида учрашди

Давлатимиз раҳбари томонидан жамиятда ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирларига эътибор қаратиш эътироф этилиб, бу борада зарур вазифалар белгиланган.

Бу борадаги вазифаларни ижро этиш мақсадида Наманган вилоят прокурори Жаҳонгир Жўраевич Хатамов Чуст “Бибиона” зиёратгоҳида туманда яшовчи ёшлар билан учрашди.

Учрашувда 100 га яқин ёшлар шу жумладан ишсиз, тарбияси оғир ва профилактик хисобга олинган ёшлар иштирок этди.
Улардан 21 нафари ишга жойлаштириш, қолганлари эса имтиёзли кредит олиш, контракт маблағларини тўлаб бериш каби масалалар бўйича мурожаат этди.

Мисол учун, Юқори Карнон маҳалласида яшовчи 1999 йилда туғилган Ў.Қобилова контракт асосида тахсил олаётганлигини ва шу сабабли контракт пулларини тўла берилишида ёрдам сўраб қилган мурожаати ижобий ечим топди.

Қайирма маҳалласидан фуқаро Ю.Абдуллаева ишга жойлаштиришда ёрдам сўраб йўллаган мурожаатига асосан дархол фуқаро туман бандликга кўмаклашиш маркази томонидан Қайирма МФЙга ёрдамчи меҳнат инспектори вазифасида ишлаш истаги ўрганилиб, ушбу вазифага жойлаштириш борасида йўлланма берилиши таъминланди.

Ёки, Дўзанда МФЙда яшовчи 2000 йилда туғилган Ю.Алижоновнинг чет давлатга чиқиш ҳуқуқини берувчи паспорт олишда амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаати бўйича дархол туман ИИБ томонидан амали ишлар олиб борилиб, шу куннинг ўзида ушбу мурожаат ижобий хал этилиши таъминланди.

Мазкур қарор ва тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилганида, бир қатор қўшимча текширув ҳаракатлари олиб борилиши лозимлиги сабабли, вилоят прокуратураси томонидан бекор қилиниб, қўшимча текширув ҳаракатлари ўтказишлик учун шаҳар прокуратурасига юборилиб, тергов қадар текшириш ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

×