Бир қатор мамлакатларнинг Instagram ижтимоий тармоғининг фойдаланувчилари хизматдаги носозликлар ҳақида шикоят қилмоқдалар, деб хабар берди машҳур Интернет –ресурсларнинг носозликларини ва узилишларни кузатадиган Downdetector веб –сайти.
Маълум бўлишича, Instagram Тошкент вақти билан тахминан соат 21:14да ишдан чиқди. Муаммолар асосан АҚШ, шунингдек Германия, Канада, Буюк Британия, Голландия ва Италиядаги фойдаланувчиларида кузатилди.
Downdetector маълумотларига кўра, фойдаланувчиларнинг кўпчилиги дастур (52 фоизи), шунингдек веб -сайт (24 фоизи) ва авторизация (24 фоиз) билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилганлар.
Маълумот ўрнида, Instagram – бу фотосуратлар ва видеоларни суратга олиш, фильтрларни қўллаш, шунингдек уларни сизнинг хизматингиз ва бошқа бир қанча ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиш имконини берувчи ижтимоий тармоқ элементлари бўлган бепул фото ва видео алмашиш дастури.
Тасодифий хабарлар
Наманганда эгизак миноралар қурилади
Ҳаж-2020: Бу йил ҳожилар сонини чекланадими?
Фуқароларни рўйхатга олиш тартибига ўзгартириш критилди
Наманганда ўқитувчига мукофот олиб бериш эвазига пул талаб қилган директор ушланди
Мирзиёев Хавфсизлик кенгашлари котибларига мурожаат йўллади