Жорий йилнинг 02 октябрь куни соат 00-20 да Наманган шахар Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Наманган шаҳар Янгиобод Махалла фуқаролар йиғини 4-ўтиш йўли Райхон кўчаси 39-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.
Зудлик билан воқеа жойига Наманган шахар Фавқулодда вазиятлар бўлимларии етиб борди. Ёнғин натижасида яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 80 кв.метр жойи ҳамда уй жихозлари ёниб зарарланган. Содир бўлган ёнғинни ёнғин-қутқарувчилар томонидан соат 01-00да ўчирилди.
Содир бўлган ёнғин натижасида инсонларни куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатларига йул қуйилмаган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан ёнғин техник экспертиза тайинланиб, терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бу ҳақида Наманган ФВБ Матбуот хизмати "Namanganliklar.uz"га хабар берди.
Тасодифий хабарлар
Россия меҳнат муҳожирларига муҳтож — Песков
1.000 АҚШ доллари инсон ҳаётига зомин бўлди
Тўрақорғон туманида қаровсиз қолдирилган автомашина тунаб кетилди
Кашандаларнинг коронавирусга чалиниш хавфи юқори бўладими?
Гулнора Каримованинг "запрет"идан кейин Муниса Ризаева ўзини ўлдиришга уринган