Тошкентнинг Бектемир туманида вояга етмаган болалар Nexia-1 русумли автомобилни ўғирлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Жорий йилнинг 7 февраль куни соат 06:43да Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига мурожаат келиб тушган. Унда 65 ёшли фуқаро Т.Р. номаълум шахс Бектемир тумани Сувсоз даҳаси “Роҳат” МФЙ 47-уй олдидаги автотураргоҳда ўзининг Nexia-1 русумли автомашинасини қаровсиз, эшиклари қулфланмаган ва калити ўт олдиргичда қолдирганлигидан фойдаланиб, автомашинани номаълум томонга олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинганлиги маълум қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни вояга етмаган 12 ёшли Ш.Р. ва 16 ёшли Ф.Д. содир этгани аниқланиб, олиб қочилган автомашина Бектемир тумани Оҳангарон шох кўчаси Чирчиқ дарёси устидаги автомашиналар ўтиш учун мўлжалланган кўприк устида тургани аниқланган.
Ҳолатга ойдинлик киритилганда, кўприк устида автомашинанинг ёқилғиси тугаб қолганлиги маълум бўлган. Ушбу ҳолатни сезган шоввозлар автомашинани ташлаб яширинмоқчи бўлганда мазкур ҳудудда хизмат вазифасини бажариб келаётган Патруль пост хизмати ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Бир ҳафтада қанча авторақам сотилгани маълум бўлди
Наманганда қарздор фермер ўзининг юрагига ўқ узиб, ҳалок бўлди
Вакцина ишлаб чиқилмагунга қадар коронавирусни енгиб бўлмайдими?
Наманганда спиртли ичимлик талаб қилиб, жанжал кўтарган маст аёлни сомсапаз сочидан судраб ҳайдади
Хориждан ўқишни кўчиришнинг янги тартиби белгиланди