Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани нега мамлакатдан қочиб кетганини очиқлади.
“Толибон” ўтган йилнинг 15 августида Кобулга кириб, ниҳоят Афғонистонни назорат остига олди. Шундан сўнг мамлакатни тарк этган Ғани тўсатдан чиқиб кетгани учун танқид қилинди.
“Кетишимга сабаб, мен “Толибон” ва уларнинг тарафдорларига Афғонистон президентини яна бир бор ҳақорат қилиш ва уни ҳукуматнинг қонунийлиги ҳақидаги ҳужжатни имзолашга мажбур қилиш завқини беришни истамаганим эди. Мен ҳеч қачон қўрқмаганман”, — дейди Ғани CNN телеканалига берган интервьюсида.
Афғонистон собиқ президентининг сўзларига кўра, дастлаб у мамлакатни тарк этиш ниятида бўлмаган. У, шунингдек, катта миқдорда пул олиб қочиб кетгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил август ойи бошида “Толибон” афғон ҳукумат кучларига қарши ҳужумни кучайтириб, 15 август куни Кобулга кириб келди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди.
Август ойининг сўнгги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Кобул аэропортидан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонлар оммавий эвакуация қилинган эди.
31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий иштирокига якун ясади.
Тасодифий хабарлар
Наманганлик журналист Президент Администрациясида масъул лавозимга тайинланди
Prezident Samarqandda Islom Karimov qabrini ziyorat qildi
Шавкат Мирзиёев блэкаут сабабларини айтди
Террорчиларнинг ғоявий таъсирига тушиб қолган “Зубайр” тахаллусли йигит Тошкентда қўлга олинди
Ўзбекистонликларга биржада криптовалюта сотиб олишга рухсат берилди. Шартлар қандай?