Европа Иттифоқи Украинадаги ҳарбий амалиёти туфайли Россияга қарши тўртинчи санкциялар пакетини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда бугун, 2 март куни Австрия Ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг маълум қилди.
“Биз аллақачон кучли санкциялар киритганмиз. Тўртинчи пакет устида ишлаяпмиз. Жума куни Евроиттифоқ ташқи ишлар вазирларининг АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан махсус учрашуви бўлиб ўтади”, деди у.
Шалленбергнинг фикрича, Россия Федерациясига нисбатан чеклов чоралари аллақачон ўз самарасини берган.
“Биржалар ёпилди. Рубль сезиларли даражада пасаймоқда. Европа Иттифоқи биринчи марта мушакларини кўрсатди", дея қўшимча қилган у.
Австрия ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, янги санкциялар йирик бизнесменларга таъсир қилади, махсус рўйхатлар тайёрланмоқда.
“Кейинги асосий мақсад, таъбир жоиз бўлса, юқори олигархлар бўлади. Биз ишлаяпмиз, аллақачон янги рўйхатлар мавжуд”, дейди Шалленберг.
Тасодифий хабарлар
Путин Ғарбни охиригача курашишга тайёрлиги ҳақида огоҳлантирди
Наманганда хонадонни тунаган аёл қўлга олинди
Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 1133 нафарга етди
Кеча банкларда қайси валюталар энг кўп сотилгани маълум қилинди
Шавкат Мирзиёевнинг куёви халқаро ташкилот раҳбарига айланди