Жорий йилнинг 15 январь куни судланувчи 42 ёшли Ш.Б. маст ҳолда соат тахминан 20:00 да турмуш ўртоғи Н.С. ва ўғли К.Қ. вақтинчалик ижара шартномаси асосида яшаб келаётган Тошкент шаҳар Яккасарой тумани “Муҳандислар” МФЙдаги уйга ўзи билан 2 литр бензин олиб борган. Шундан сўнг Ш.Б. хонадоннинг ошхонасига Н.С. ни олиб кириб, унинг танаси ва ошхонага бензинни сепиб, ўт қўйиб юборган. Улар оилавий келишмовчилик ортидан 2024 йилнинг декабридан буён алоҳида яшаб келаётган бўлган.
Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасида Н.С. да алангадан боши, юзи, бўйни, икки қулоқ супраси танаси, икки қўли, икки думбаси ва икки оёғини 2-3-даражали 75 фоиз тана юзасининг термик куйиши, термоингаляцион жароҳат 1-2-даража, франк индекси – 185 бирлик, шок 3-даража каби тан жароҳатлари аниқланган бўлиб, ушбу тан жароҳатлари ҳаёт учун хавфли бўлган ва шу белгисига кўра оғир тан жароҳатлари тоифасига кириши кўрсатилган.
Тез тиббий ёрдам ходимлари орқали Н.С. олган тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига ётқизилиб, шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган малакали тиббий муолажалар натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Жорий йилнинг 17 июнь куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида мазкур иш кўриб чиқилган. Суд ҳукми билан Ш.Б. Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисмининг “д,ж” бандлари ва 173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган. У Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи тариқасида узил-кесил ўташи учун 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ва жазони умумий тартибли колонияларида ўташи белгиланган.
Тасодифий хабарлар
Фарғона каналидан мурда топилди. У бўйича маълумот берилди
Юридик шахслар учун мол-мулк солиғи камайтирилди
Ўзи билмаган ҳолда гиёҳванд моддани реклама қилган ўзбекистонлик қиз буюртмачини судга берди
Дунёнинг энг йирик авиаташувчиси Россияга қўлланилган санкциялар туфайли 113 та самолётини йўқотди
Бир суд – бир инстанция тамойили ҳалқ манфаатларига хизмат қилади