Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ўқитувчиларни ўқувчиларнинг ота-онасидан узр сўратиш туман ҳокими Бобуржон Йўлдошевнинг ташаббуси бўлган. Бу ҳақда Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркомиловнинг ҳолат бўйича билдирган муносабатида маълум қилинди.
Унинг сўзларига кўра, мактаб ўқитувчилари ва ота-оналар йиғилиши Марҳамат тумани ҳокимидан чиққан ташаббус бўлиб барча мактабларда ўтказиша топшириқ берилган. Шу сабабдан ХТБ бошлиғи туман ҳокимининг мазкур ҳолат шахсан бўйича ўзининг муносабат беришини қатъий талаб қилган.
Азизбек Миркомиловнинг қайд этишича, вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов томонидан ўтказилган аппарат йиғилишида бирорта умумтаълим мактаби директорларига ва ўқитувчиларига интизомий чора кўриш ёки уларни камситиш мумкин эмаслиги қатъий кўрсатиб ўтилиб, огоҳлантирилган.
Вилоят ХТБ муносабатида билдирилишича, бундай йиғилишлар ўтказилиши мумкин эмаслиги бўйича туман халқ таълими бўлими мудири томонидан, туман ҳокимининг ўринбосарига айтилган ва бу ташаббус мудир томонидан берилмаган.
“Мазкур ҳолат юзасидан менга маълум бўлганидан сўнг, мен вилоят ҳокимининг ўринбосарига ва туман ҳокимига мазкур мазмундаги йиғилишлар вилоят ҳокимининг ва устозларнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлишини айтганимдан сўнг, йиғилишларни ўтказилиши олди олинди.
Юқоридаги ҳолатларни ўз вақтида олдини олмаганим учун ва устозларни ҳимоя қилмаганим учун барчангиздан узр сўрайман!”, деган Азизбек Миркомилов.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги хорижий сафари ҳақида хабар берилди
Фарғона вақти билан 15:45 да Ўзбекистон—Қирғизистон чегараси яқинида зилзила юз берди.
Шавкат Мирзиёев барча ҳокимларни қатъий огоҳлантирди
Мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган аризалар (шикоятлар) бўйича давлат божини тўлаш ва қайтариш тартиби
Ижара, ватан мавзуси: Тошкентда ўзига хос адабий челленж бошланди (фото)