Тошкентда ҳайдовчи ўзаро жанжалда икки кишини арра билан жароҳатлади.
ИИББ хабарига кўра, Чилонзор туманида 13 август куни Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси 28 ёшли Ш.М. ва Hyundai русумли автомобиль ҳайдовчиси 36 ёшли Қ.Ю. Кичик халқа автомобиль йўли кўчасида кетаётиб, бир-бирига йўл бермасдан ўзароурушиб кетишган.
Жанжал давомида Ш. машинасидан аррани олиб, Қ. ва у билан бирга бўлган йўловчи 27 ёшли Х.А.ларга жароҳат етказган. Ўз навбатида улар ҳам Spark ҳайдовчиси Ш.га тан шикастлари етказишган. Натижада ҳар учаласи тиббий ёрдамга мурожаат қилишган.
Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноий иш қўзғатилди.
aniq.uz
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ўсиши бўйича изоҳ берилди
Тошкентда “жиноят қидирув ходими” ушланди
«Коронавируснинг Европада чиққан штамми бизгача етиб келмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди» — Шавкат Мирзиёев
Kелинига зулм ўтказган қайнота 4 йилга қамалди
Дунё мамлакатлари бу йил Рамазон ҳайитини қандай кутмоқда?