АҚШ Давлат департаменти Афғонистон ва Покистондаги «Хуросон вилояти» (ИШИД бўлими) етакчиси Шаҳаб ал-Муҳожирнинг қўлга олиниши ёки жойлашган жойини аниқлашга ёрдам берадиган маълумот учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилди.
Бу ҳақда Афғонистон халқаро телеканали маълум қилган.
2020 йил июн ойида ал-Муҳожир «Хуросон вилояти» раҳбари бўлди, «ИШИД Афғонистонда содир этилган барча ҳужумлар учун жавобгардир».
Давлат департаментининг даъво қилишича, ал-Муҳожир Афғонистонда партизан операцияларини ташкил қилиш, мураккаб худкушлик ҳужумларини режалаштириш ва амалга оширишда иштирок этган.
Шундай ҳужумлардан бири 2021 йилнинг 26 августида, АҚШ қўшинлари Кобул аэропортидан олиб чиқилишининг сўнгги кунларида, ИШИДнинг худкуш-террорчиси оломонни портлатиб юборганида содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 173 киши, жумладан 13 нафар америкалик аскар ҳалок бўлган.
Давлат департаменти, шунингдек, ҳужум учун жавобгарларни ҳибсга олишга ёрдам берувчи маълумот учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилган.
Аввалроқ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ИШИД жангарилари ва Ал-Қоидага қарши санкцияларни назорат қилиш гуруҳи Шаҳаб ал-Муҳожирни санкциялар рўйхатига киритган эди.
Тасодифий хабарлар
Ана холос! Илон Маскнинг ўғли жинсини ўзгартирди ва аёл киши исмини олди
Ҳабиб карьерасини тиклаш учун UFC’га шарт қўйди
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Тарихий фактлар Каримовнинг 2 сентябрда эмас, 28 август куни вафот этганини тасдиқламоқда
Мақсад “озод қилиш”. ДХР Украинанинг қайси ҳудудига кўз тиккани айтилди