2022 йил 1 январдан бошлаб 2027 йил 1 январга қадар юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 90 фоизга камайтирилади. Бу ҳақда Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, тадбиркорлик субъектларига 2022 йил 1 январдан бошлаб 2027 йил 1 январга қадар меҳмонхона (жойлаштириш воситалари) ва майдони 5 минг квадрат метрдан юқори бўлган савдо комплекслари (шу жумладан, улар эгаллаган ер участкалари) бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаларини 90 фоизга камайтирилади.
Бунда 2027 йил 1 январгача янгидан қуриладиган объектларга (шу жумладан, улар эгаллаган ер участкасига) нисбатан мазкур имтиёзни улар фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 5 йил муддат давомида қўллаш белгиланган.
Шунингдек, фойда солиғини ҳисоблашда биноларнинг қийматини икки йил давомида амортизация харажатлари сифатида чегириш ҳуқуқини берилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 29 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун имзоланган эди. Унга кўра, Ўзбекистонда кўчмас мулк обектларини юридик ва жисмоний шахс эгалигидан қатъи назар бозор қиймати асосида солиққа тортиш тизими жорий қилинганди. Натижада 2022 йилдан бошлаб юридик шахслар мол-мулки солиқ ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизгача пасайтирилган эди.
Тасодифий хабарлар
Тўқаев 2026 йил президентликдан кетиши ва Конституцияни ўзгартирмаслигини айтди
Йўл ҳаракати қоидаларини 17 марта бузган шахс 10 млн сўмдан ортиқ жарима тўлади
O‘zbekiston birjasida dollarning kursi ketma-ket uch kun davomida pasaymoqda
Наманганда тиббий ниқобсиз кўчада юрган 1300 дан ортиқ фуқаро жавобгарликка тортилди
Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида махсус режим ташкил этилади