Россия ва Украинада бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда. Шу муносабат билан агентлик Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга ишлаш мақсадида бормасликни, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия томонидан қурилиш ишларига жалб қилинган ўзбекистонликларнинг паспортлари олиб қўйилиб, Украинадаги урушга “кўнгилли” сифатида сафарбар қилингани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг, Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси мамлакат фуқароларига мурожаат қилиб, уларни Украинада давом этаётган урушда қатнашмасликка ва унинг Россия томонидан вақтинча босиб олинган ҳудудларига бормасликка чақирганди. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ҳам ҳолат юзасидан маълумот берди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда Magnus Fusion 212 самолётлари ишлаб чиқарилиши мумкин
у уруш узоқ давом этади – Макрон
«Насафий» муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жавобгарликка тортилди
“UzAuto Motors” харидорларга машина беришни вақтинча тўхтатди
Хитойликлар Қирғизистонда болаларни ўлдириб, жасадларини егани ростми? (видео)