Коронавирусни юқтирганлар сони кунлик 300 дан ошиб бориши ортидан бугун Бош вазир Aбдулла Aрипов раислигида коронавирусга қарши кураш комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 15 мартдан 15 апрелгача коронавирус инфекцияси билан 5,5 минг касаланиш ҳолати кузатилиб, ҳар юз минг одамнинг 0,8-0,9 фоизига тўғри келмоқда. Бу кўрсаткич январ ойида 0,2 фоиз бўлган.
Шу сабабли, масжидларда Таровеҳ номозларини ўқишга мактаб ёшидаги болаларнинг ва 65 ёшдан ошган фуқароларнинг иштирокини камайтириш кераклиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тавсия этилди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсуфалиев маълумот беришича, кунига 35-40 минг аҳоли эмланмоқда. Коранавирус тестини ўтказиш ҳам оширилиб, кунига 40-42 минг нафар фуқарода тест таҳлиллари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Самарқанддаги кийим-кечак бозорида ёнғин содир бўлди
Тезкор! 5 сентябрдан карантин қоидалари яна юмшатилади
Эртадан Ўзбекистонда оммавий тадбирларда чекловлар кучга киради
Ўзбекистонда беш ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилгани очиқланди
Россия газидан воз кечаётган ЕИнинг режалари очиқланди