Шу кунларда «таҳлилчи» Анвар Назир ижтимоий тармоқларда «Толибон» Ҳаракати гўёки Афғонистон ҳудудида мактаб дастуридан ўзбек тилини олиб ташлагани ҳақидаги янгиликни жойлаштирди, дейилади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ахборотида.
«Бундан келиб чиққан ҳолда, ушбу шахс Афғонистонда Амир Темур, Шайбонийхон, Бобораҳим Машраб, Маҳмуд Ғазнавий, Абу Райҳон Беруний меросининг ўрганилиши ҳамда навоийшуносликнинг ҳам таъқиқлангани ҳақида хулоса қилади.
Шуни маълум қиламанки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг «Толибон» Ҳаракати расмий раҳбарияти билан бўлиб ўтган суҳбати чоғида ушбу ахборотнинг ҳақиқатга зидлиги таъкидланди.
«Толибон» вакили ўзбек тили, пушту ва дари тиллари билан бир қаторда, бундан буён ҳам Афғонистоннинг расмий тилларидан бири бўлиб қолишини тасдиқлади. Ўзбек тилини ўрганиш ва ривожлантиришга, толиблар расмий вакилининг маълумотига кўра, мамлакат янги раҳбарияти алоҳида эътибор қаратади», дейилади муносабатда.
Тасодифий хабарлар
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 14 фоизли кредитлар ажратилади
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари «Қамчиқ» довонидаги вазиятдан огоҳлантирди.
Ўзбекистонда йил бошидан буён нечта ажрим ҳолатлари қайд этилган?
“КамАЗ” билан тўқнашган Hyundai ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди
Наманганда бир куннинг ўзида 2 та ЙТҲ ва иккита қурбон