Бир муддат муқаддам ижтимоий тармоқларда тулки сотилиши ҳақида эълон берилган эди. 2020 йил 25 апрел куни ушбу эълон эгаси аниқланди ва қўлга олинди.
Тулки сотаман деб чиққан фуқаро Уйчи тумани Хизиробод МФЙ да яшовчи Хошимов Нозимжон бўлиб чиқди. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Уйчи тумани инспекцияси биохилмахиллик ва табиий худудлар масалалари бўйича бош мутахассиси М. Саидов ва давлат инспектори О. Болтабоевлар томонидан ҳуқуқбузардан тегишли равишда тушунтириш хати олинди, далолатномалар тўлдирилиб, чақирув хати берилди.
Бир дона тулки боласи озодликка қўйиб юборилди.
Тасодифий хабарлар
Эртага имтиҳон! Абитуриентларга муҳим эслатмалар
Пандемия қайси мамлакатда биринчилардан бўлиб якунланиши мумкин?
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида иштирок этади
Наманганда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони яна 24 кишига кўпайди
ЙТҲ: йўлда ухлаб қолган ҳайдовчи фарзандидан айрилди