Истеъмолчилар электр энергиясидаги етишмовчилик сабаб етказилган зарарни ундириш учун судга мурожаат қилса, зарар ундириб берилади. Бу ҳақда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди.
Вазирнинг айтишича, ҳар қандай фуқаро ёки тадбиркор электр энергиясини огоҳлантирмай узиб қўйилганда шартномавий мажбуриятлардан келиб чиққан ҳолда судга мурожаат қилишга ҳақи бор. Авариявий ҳолатлар бундан мустасно. Чунки авариявий ҳолат — бу форс-мажор ҳисобланади.
“Судга мурожаат қилинганда, ҳолат исботлаб берилса, тегишли зарар қоплаб берилади. Бу йўналишда истеъмолчилар ҳам таъминотчилар ҳам қонун асосида ишлашга ўрганишимиз керак, деб ўйлайман”, - дейди Жўрабек Мирзамаҳмудов.
Тасодифий хабарлар
Саудия Aрабистони муфтийси ҳайит намози бўйича фатво чиқарди
ЎзТестда катта ўғрилик юз берди
Рекорд янгиланди: Тошкентда ота 2,4 млрд сўм алимент тўлади
Мобил телефонга тасвирга олинган йўллардаги қоидабузарликлар учун ҳам жарима қўлланади
Наманганда эгизак миноралар қурилади