Акцияларнинг сотиб олиниши Австралиядаги можаро билан боғлиқ эмас.
Яқинда можаролар марказида бўлган сербиялик теннисчи Новак Джокович коронавирус инфекциясига қарши дори воситалари ишлаб чиқувчи Даниянинг QuantBioRes компаниясининг 80% акцияларини сотиб олгани аниқ бўлди.
Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.
Компаниянинг ижрочи директори Иван Лонкаревич дунёнинг биринчи ракеткаси бу акцияларни 2020 йилнинг июнь ойида сотиб олганини айтди. Инвестиция миқдори очиқланмаяпти.
Лонкаревчининг сўзларига кўра, ҳозирда QuantBioRes тўқималарни коронавирус билан зарарланишдан ҳимоя қилувчи петид яратиш устида иш олиб бормоқда.
Клиник синовлар 2022 йил ёзида Буюк Британияда бошланиши режалаштирилган.
Тасодифий хабарлар
Намоз ўқиётган Саида Мирзиёева (ФОТО)
OAV: Хитойлик олимлар COVID-19 ни ЖССТга маълумот юборишдан икки ҳафта олдин аниқлашди
Фарғонада тиббиёт ходими коронавирусга чалинган фарзандини яширинча даволаб ўзи ва ҳамкасбларини вирус билан зарарлади
Чимёнга борадиган йўл нега тўсиб қўйилаётгани ҳақида ИИБ маълумот берди
Насиб этса, тез орада бу ташвишли кунлар ортда қолади – Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади