«Ko‘ngil ko‘zi» лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳар кўзи ожизлар махсус мактаб интернатида махсус жиҳозланган инновацион компьютер маркази ташкил этилди.
Ушбу марказ кўриш имконияти чекланган болалар учун замонавий коммуникацион билимларни эгаллаш, бутунжаҳон интернет тармоғидан фойдаланиш кўникмаларини уйғотиш, китобхонлик маданиятини шакллантиришга хизмат қилади. Агентлик томонидан тақдим этилган компьютерлар мактаб ўқувчилари имкониятларига мослаштирилган. Яъни, экранда нутқ интерфейслари орқали махсус ўқиш дастури ёрдамида матн блоклари, ёрлиқ номлари ва меню бандлари овозли эшитилади.
Бундан ташқари, ушбу компьютерлардаги 300дан ортиқ аудиоматериаллар кўриш имконияти чекланган ўқувчиларнинг китобхонлик кўникмаларини шаклланишида муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Тақдимотда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева иштирок этди.
Агентлик томонидан Севимли адибимиз Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романининг аудио талқинини мактаб фондига совға қилинди.
Тасодифий хабарлар
Порталга мурожаат: Бу сафар Муниса Ризаева юзасидан... (+фото)
Талабаларга контракт тўлови бўйича енгилликлар берилди. Чегирма 10 фоиз
Пластик картадан пул “ухлатганлик” учун жазо кучайтирилмоқда
Юртимизда 1 октябрдан нималар ўзгаради?
Наманганда катта лейтенантнинг ижтимоий тармоқларда тарқатган видеомурожаатига муносабат билдирилди