Бугун, 8 ноябрь куни Афғонистон Президенти Ашраф Ғани Демократик партиядан президентликка ва вице-президентликка номзодлар Жозеф Байден ва Камала Харрисни сайловларда ғалаба қозонгани билан табриклади ва икки мамлакат ўртасида терроризм таҳдидига қарши курашиш ва республикада тинчлик ўрнатиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга умид билдирди.
"Сайланган Президент Жо Байден ва вице-президент Камала Харрисни табриклайман. Афғонистон бизнинг асосий шерикимиз бўлган Америка Қўшма Штатлари билан кўп даражали стратегик алоқаларимизни давом эттириш ва мустаҳкамлашга интилмоқда, жумладан, терроризмга қарши кураш ва Афғонистонда тинчликни таъминлаш борасида", деб ёзди у ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Аввалроқ, АҚШ оммавий ахборот воситалари Демократик партиядан номзод Жо Байденни АҚШнинг янги президенти деб эълон қилгани, овозларни ҳисоблаш давом этаётгани, шу муносабат билан хорижий сиёсатчилар ва давлат раҳбарлари Жо Байденни ғалаба билан табриклашни бошлаб юборишгани ҳақида хабар берилган эди.
Сарвар Анвар ўғли
Тасодифий хабарлар
Долларнинг расмий курси ошди
«Навбаҳор»нинг 11 нафар футболчисида коронавирус аниқланди
Ўзбекистонда бензин нархи ошиши тасдиқланди. Қанчага ошади?
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси камайди
Ана холос! Саудия қироллик оиласи Қуръони каримни ўзгартирди