MediaTec бир мунча вақтдан бери яқинлашиб келаётган Wi-Fi 7 стандарти устида ишлаётганини айтди.
Компания янги технологияни ўз ҳамкорлари ва асосий мижозларига аллақачон намойиш этган.Wi-Fi 7 стандарти Wi-Fi 6 технологиясини янгилаш бўлиб, маълумотларни узатиш тезлигини тахминан 2,4 баробар оширишни таъминлайди.
МеdiаТеcнинг таъкидлашича, Wi-Fi 7 320 МГтс канал кенглиги, 4К квадрат амплитуда модуляцияси (QАМ), кўп фойдаланувчили ресурс бирлиги (МРУ) дан фойдаланиши мумкин ва ҳали ҳам мавжуд 2,4 гигагертсли, 5 гигагерцли ва 6 гигагертсли частоталарда ишлайди.
МеdiаТеc маълумотларига кўра, биринчи Wi-Fi 7 қурилмалари бозорга 2023 йилда чиқади. Бироқ, улар IEEE томонидан 2024 йилгача сертификатланмаганлиги сабабли, стандартнинг техник хусусиятлари лойиҳасига асосланади.
Эслатиб ўтамиз, Wi-Fi 6 қўллаб-қувватланадиган биринчи қурилмалар 2019 йил охирида тақдим этилган ва стандартнинг оммавий тарқатилиши 2020 йилда амалга оширилган.
Тасодифий хабарлар
Роналду олти ойга дисквалификация қилиниши мумкин
Саудия Арабистони бутун дунёга Ҳаж зиёратини адо этишга рухсат берди
Японияда табиий тишлар учинчи марта чиқиши учун дори кашф қилинди
Кредитомания – қарз олиб роҳатланадиганлар дарди
Биткоин нархи 120 минг доллардан ошиб кетди