Покистон терма жамоаси Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг биринчи турида Исроил жамоасига қарши ўйнашдан бош тортди. Бу ҳақда “World Chess” хабар берди.
Қайд этилишича, Покистон жамоасининг учрашувда иштирок этмаслиги сабабли Исроилга 4:0 ҳисобида техник ғалаба ёзилган. Покистон шахмат федерацияси ушбу қарор мамлакат ҳукумати сиёсатига мувофиқ ҳамда Фаластин халқи билан бирдамлик белгиси сифатида қабул қилинганини маълум қилган.
“World Chess” нашрига кўра, турли миллат вакилларини бир майдонга жамлайдиган шахмат Олимпиадаси халқаро сиёсат воқелиги билан тўқнаш келган. Мусобақада 200 дан ортиқ жамоа иштирок этаётган бўлса-да, барча термалар ўзаро рақобатлашишга тайёр эмаслиги намоён бўлди. Шу билан бирга, Покистон терма жамоаси турнирда иштирокини давом эттирмоқда.
Маълумот учун, 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси жорий йилнинг 15 сентябрь куни Самарқандда старт олди. Ортда қолган биринчи ва иккинчи турларда Ўзбекистоннинг барча эркаклар ва аёллар терма жамоалари (1, 2 ва 3-жамоалар) ишончли ғалабаларини қўлга киритди.
Тасодифий хабарлар
Қашқадарёдаги адирда эркак кишининг жасади топилди. Уни аёл киши ўлдиргани айтилмоқда
“Сити” Ҳусанов билан вақтинча хайрлашмоқчи
АҚШда ўзбекистонлик талабани ўлдиришда гумонланган шахс ўлик ҳолда топилди
Президент совутгич ишлаб чиқарадиган заводни ишга туширди
Ўзбекистоннинг яна 10 та ҳудудида коронавирус юқтирганлар аниқланди