Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни тиббий кўриклардан ўтказишда уларнинг физиология ва антропометрия ҳолатига баҳо бериш орқали спорт турига бўлган қобилиятини аниқлаш ва спортга йўналтириш бўйича электрон тизим йўлга қўйилади. Бу кеча, 17 июль куни қабул қилинган 447-сонли “Ўқувчиларнинг физиология ва антропометрия ҳолатига баҳо бериш орқали уларни спорт турларига йўналтириш ҳамда спортни оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан ҳар йили 1 марта мактаб ҳамширалари учун ўқувчиларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичларини аниқлаш бўйича ўқув-семинарлар ташкил этилади.
Шунингдек, ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш орқали уларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичлари шакллантирилиб, “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизимига киритилади.
“ERP-maktab” ахборот тизимида ўқувчиларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичлари асосида уларнинг спорт турига бўлган қизиқишлари аниқланади ва тизимда қайд этилади.
Тасодифий хабарлар
Ёш болани қоровулга ташлаб кетган ЙПХ ходими лавозимидан озод этилди
Ўзбекистонда «Хизб ут-Тахрир» аъзолари фаолиятига чек қуйилди
Автомобил заводи ёпилса 34 миллионли халқ нима йўқотади? «Ўзавтосаноат» мутасаддилари жавоб берди (видео)
Россияда тўғон бузилиши натижасида 10 киши ҳалок бўлди
Россия жорий этилган санкциялар сони бўйича етакчи давлатга айланди