Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида кеча, 4 июль куни сўнгги 150 йилда ушбу сана учун ҳеч қачон кузатилмаган энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди. Бу ҳақда Ўзгидромет етакчи мутахассиси, иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
Унинг билдиришича, кеча, 4 июль куни Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзгидрометнинг “Тошкент-Обсерватория” станциясида ҳаво ҳароратининг максимал қиймати +43,5 даражага етган. Бу пойтахт учун 4 июль кунларида кузатилган рекорд иссиқ ҳарорат қийматидир.
“Тошкентда кузатувлар бошланган 1868 йилдан буён ҳеч қачон 4 июль кунларида бу каби юқори ҳаво ҳарорати қиймати қайд этилмаган”, дейди у.
Маълумот учун, пойтахтда кузатувлар даврида энг юқори ҳарорат қиймати 1997 йил 18 июлда қайд этилган ва ўшанда термометр устунчаси +44,6 даражага кўтарилган. Кеча пойтахтда ҳаво ҳарорати қиймати ўша кўрсаткичга 1 даража етмади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда кучли ёмғир кўприкни қисман емириб юборди
Қирғизистон президенти COVID-19 ни Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларига қиёслади
Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда тўрт позиция юқори кўтарилди
Қамоқхонада отишма юз берди. 100 дан ортиқ қурбон бор
“Президент маъқуллади”. Эски автомобиллардан воз кечиш режалаштирилмоқда