Республика махсус комиссияси ахборотига кўра 2020 йил 15 майдан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:
〰️〰️〰️〰️
? “қизил” тоифадаги ҳудудларда:
➖ якка тартибдаги ҳунармандчилик;
➖ автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш;
➖ электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш;
➖ ижара ва лизинг хизматлари;
➖ бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш;
〰️〰️〰️〰️
? “сариқ” тоифадаги ҳудудларда “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:
➖ риэлторлик фаолияти;
➖ реклама ва маркетинг фаолияти;
➖ хусусий бандлик агентликлари фаолияти;
➖ меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;
➖ парк ва истироҳат боғлари (аттракционалар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти.
☝️ Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00 дан 20-00 га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади;
〰️〰️〰️〰️
? “яшил” тоифадаги ҳудудларда “сариқ” ва “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:
➖ очиқ сунъий қопламали спорт ўйингохлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
➖ компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш) 
ва полиграфия хизматлари;
➖ музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
➖ ветеринария хизматлари;
➖ биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти.
 
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 
Тасодифий хабарлар
Наманганлик келин овсинининг кўзини кўр қилди
ИИВ ЙҲХ бош бошқармаси «Суд орқа эшикка парда ўрнатишни қонуний деб топди» хабарини асоссиз деб ҳисобламоқда
ДХХнинг собиқ биноси сотувга қўйилди
Баҳодир Жалолов Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди
10 декабр куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти