“НАТО ва Ғарб Украинани қўллаб-қувватлаётганига қарамай, улар парда ортида можарога қандай барҳам бериш ҳақида ўйлашмоқда. Ғарбда бу масала юзасидан хавотирлар кучаймоқда”
Бу ҳақда ҳарбий эксперт Шон Белл Британиянинг “Sky News” нашрида чоп этилган мақоласида ёзди, деб ёзади Report.az.
“Президент Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, қарши ҳужум операциялари фақат Ғарбнинг қурол-яроғ таъминотига боғлиқ. Унинг айтишича, қуроллар топширилса, қарши ҳужум амалиётлари давом этади. Украина баҳорги ҳужумини июн бошида бошлаган. Қанчадан-қанча шиддатли жангларга қарамай, Россия истеҳкомлари ҳали ҳам мустаҳкам. Бироқ, президент Зеленский учун муваффақият кўрсаткичи озод қилинган ерлардир."
Мақолада таъкидланишича, қарши ҳужум операциялари секин давом этмоқда:
“Украинанинг жангни давом эттириш қарори тушунарли - бу уларнинг урушидир. Аммо Ғарб етакчилари аллақачон уруш истиқболларини муҳокама қилишни ва бундан кейин нима бўлишини ўйлашни бошладилар. Ғарб Украинани қанча вақт керак бўлса, қўллаб-қувватлаймиз, дейди. Аммо Ғарбнинг қурол захиралари ҳам камайиб бормоқда. Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиши учун имкониятлари чекланган. НАТО вакили Стиан Енссен аввалроқ Украина алянсга аъзо бўлиш эвазига ердан имтиёзлар бериши кераклигини айтган эди. Украина президенти девонининг маслаҳатчиси Михайло Подоляк ва ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба бу таклифга кескин муносабат билдиришди ва уруш давом этишини айтишди.
Тасодифий хабарлар
Конституцияга ўзгартиришлар киритилди
Мўйноқ аҳолисига 5 млн сўмдан пул тарқатилмоқда
100 ёшли она ва 82 ёшли фарзанд 72 йиллик айрилиқдан кейин қайта топишди
Наманганда автомашина каналга тушиб кетди, ҳайдовчи ҳалок бўлди!
Ички ишлар тизимига ишга кириш 4500 долларми?