«Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилоят бўлими раҳбари, шоир Жамолиддин Муслимга ОЧИҚ ХАТ»

«Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилоят бўлими раҳбари, шоир Жамолиддин Муслимга ОЧИҚ ХАТ»

Узбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти булимининг масъул котиби Жамолиддин Бокиевга

ОЧИК ХАТ

СИЗНИНГ НАРХИНГИЗ НЕЧА ПУЛ?

Ташкаридан фикр билдирсак тан олмаслигингиз мумкин. Шу сабабли икки йил ёнингизда бирга ишлаган тажрибали одамнинг фикри билан сизга бахо берсак асосли булади, деб уйлайман. Булим бош мутахассиси Абдумуталлиб Косимов узингизга ва уюшма раиси номига ёзган хатидан бир нусхасини менга берди. Унда бундай сатрлар бор:

«Сиз узингизга узингиз рахбарсиз...», «Рахбарлик килиб хеч нарса килмадингиз, «текучка» билан машгулсиз», «Сизда рахбарга хос хусусиятлар йук».

«Текучка» дегани ишни уз окимига ташлаб куйгансиз, дегани. Бу гапни уч минг, турт минг кишига рахбарлик килган одам айтаяпди. Узи булимда котиб билан бирга уч киши ишлайди. Булим рахбари, деб гапириш ёки эшикка ёзиб куйиш кулгили ва нотугри. Чунки ёзиладиган булса, «масъул котиб» деб ёзилиши лозим. Шунинг узиёк сизнинг канчалик савиянгиз паст эканлигини курсатиб турибди. Ишни билмаганингиз учун хужакурсинга келиб-кетиб юрибсиз. Уюшма бераётган маошни хам окламаяпсиз. Тугрисини айтганда сизни бошдаёк- котибликка янглиш, хато танлашган. Бу иш сизнинг касбингиз эмас.

Сиз бу вазифага тасодифан келиб колгансиз. Котиблик вазифасини бажариш учун сизда лаёкат, етарли билим йук. Ижодкорлар сиздан норози. Нега? Сабаби феъл-атворингиз ёмон. Ута худбин, факат узини уйлайдиган, хатоларини тан олмайдиган одамсиз. Узингизни узингиз бошкаролмайсиз. Шундай экан сиз бошкаларни кандай бошкарасиз?

Энг аянчли томони шуки, сиз ишни ташкил этишни билмайсиз. Режа аник эмас. Булимнинг мутахассислари режадан бехабар. Уюшма уз номи билан уюшма. Котиб булим атрофига ижодкорларни уюштириши, уларни таклиф ва мулохазалари, истакларига кулок солиши, уларни эътиборга олиши керак. Сиз аксинча булимга келганларни кукрагидан ташкарига суруб чикарасиз. Шунинг учун купчилик сизни ёмон куриб колган. Ёлгизсиз. Хаммани узингизга душман хисоблайсиз. Мен сизга куп насихат килдим. Устоз шоир Мухаммад Али хам насихат килдилар. Бирок сиз вактида тегишли хулоса чикариб олмадингиз.

Сизнинг рухиятингиздаги энг жирканч иллат, бу – одам ажратишдир. Сиз ёлгиз узим акллиман, бошкалар ахмок, деб уйлайсиз. Бош мутахассис Абдумутал Косимовга Абдулла Жалил билан алока килишни таъкиклабсиз. Тадбирларга таклиф килманглар, деб уларга топширик берибсиз. Катта анъанавий тадбирларга, масалан Машрабхонликка таклиф этишгани учун уларни хакорат килиб уришибсиз. Сиз кимсиз узи? Мен сизга куп яхшилик килдим. Хамма билади. Сиздан безор булган уюшма аъзолари, фаол ижодкорлар 2017 йилда ариза ёзиб, сизни вазифангиздан бушатишаётган эди. Мен уртага тушиб, сизни химоя килдим. Сизни мактаб, хар бир киши  билан гаплашиб чикдим. Узингиз тез-тез мен билан куришиб турдингиз. Сизда бет борми? Одам шунака икки юзламачи буладими?

Мен кайдаману сиз кайдасиз? Ун туккиз йил укидим. Миллий университетни, олий сиёсий мактабнинг оммавий ахборот воситалари булимини тугатдим. Укиш, харбий хизмат булиб уттиз беш йил ишлаган булсам, ун етти йил матбуотда, ун йил Ёзувчилар уюшмасида ишладим. Аммо хеч качон окни кора демадим. 1977 йилдан Узбекистон Журналистлар, 1990 йилдан Ёзувчилар уюшмасининг аъзосиман. Бирок сиз каби икки юзламачилик килмайман. Хеч кимга хиёнат килмадим. Хозир хам мендан ёш булса хам хакикатни гапирган одамни куллаб-кувватлайман. Каттаю-кичикка бирдек кулок соламан. Билмаганимни урганишдан уялмайман. Олти жилдлик китобларим нашр этилган, деб узимни бошкалардан юкори куймайман. Уз шахсий манфаатимдан бошкалар манфаатини устун куяман. Шу сабаб хамма ижодкорлар хурмат килишади.

Сиз хали бадиий ижод нималигини, ёзувчи, шоир кимлигини тушуниб етмаган куринасиз. Ижодкор, Худо истеъдод берган одам. Элу юрт гами, дарди, ташвишлари билан яшаши керак. Курук кофиялардан иборат шеърлар, саёз, гоясиз насрий асарлар, маколаларнинг хеч кимга кераги йук. Амал, унвонлар олишингиз, китоблар чикаришингиз мумкин. Бирок халким, Ватаним деб яшамасангиз, окибатда хеч ким булиб колаверасиз. Бир пайтлар марказком аъзоси, депутат булган, совет давлатининг унвон ва мукофотларини олган айрим ёзувчи, шоирларнинг китобларини носвой ураб сотишди.

Негаки улар амал, унвон кетидан кувиб тоталитар хокимятга сотилган, хаёлотдан иборат булган келажакни ифодалаб уткинчи китобларни битган эдилар. Улар чинакам бадиий асарларни ёзган, хакикатни гапирган миллат, Ватан келажагини уйлаган Чулпон, Кодирий сингари улуг инсонларга хиёнат килишган, уларни каматишган ва улимига сабаб булганлар.

Шоир, ёзувчи беш, ун, йигирма йил кейин нима булади, кура билиши зарур. Бутун халкни, давлатни булажак вокеалар хакида олдиндан хабардор килиши лозим. Бунинг учун хеч нимадан куркмаслиги, хакикатни ёзиши шарт. Масалан, хозир дунёда нималар буляпди биласизми? Билмайсиз. Ярамас феъл-атворингиз билан бурнингизни тагидан нарини куролмайсиз. Шу боис Сиз уз шахсий манфаатларингизни уйлаб, кимларгадир яхши куринаман, деб юрибсиз. Кимларнидир гапига кириб, айирмачилик килиб узингиздан устун, ёши улуг булган, эл-юрт учун хизмати синган ижодкорларни камситаяпсиз. Вилоят ижодкорларидан хеч ким сизни медалга тавсия килмаган эди. Ваколатли тарзда, йигилишда номзоди тавсия килинган одамлар колиб сиз медал олдингиз. Бу гайри-табиий хол эмасми?

Дунёда эса сиз бехабар булган жуда катта глобал узгаришлар булаётир. Душманларимиз ёмон ният килмокдалар. Бизни яна асоратга солишни кузламокдалар. Масалан, якинда Россия сиёсий партияларидан бирининг етакчиси «Марказий Осиёни, яъни Козогистон, Узбекистон, Киргизистон, Тожикистон, Туркманистон Республикаларини Россиянинг «9-Янги Россия округи»га айлантириш керак» деди. Бу округнинг пойтахти унинг тугилган шахри «Верный», яъни Олма-ота (кадимги асл туркий номи Авлиё ота) булармиш. Бу нима дегани, биласизми? Бу деган суз, яна Ватанимизни янгича мустамлака килиш, халкимиз буйнига куллик буйнтуругини солиш, деганидир. Кани, Узбекистонда кайси бир «мен» деган, Узбекистон халк шоири, депутат, сенатор номини кутариб юрган ёзувчи, шоир ёки сиёсатчи унга жавоб кайтаролди? Афсуски йук.

Сиз шуни билиб олингки, пойтахтда катта вазифада ултирган айрим шахслар ватанпарвар эмас. Масалан якинда узбек зиёлиларини «бефахм» деб игвогарликда айблаган беномус Бахтиёр Эргашевни олинг. У республика иктисодий тадкикотлар марказининг директори. Узбекистон фукароси. Узбекми, миллатини билмайман. Аммо Россияга сотилган. У Узбекистон Республикаси Президенти сиёсатига зид холатда Адлия Вазирлигининг «Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги Кодекснинг Давлат тили тугрисидаги конун хужжатларини бузиш тугрисидаги 42-моддасига кушимча киритиш хакида»ни Конун лойихасига карши чикди. У очикдан очик Адлия вазирлигини айблаяпди. Бу хам етмаганидек игвогарлик килиб, бундай деяпди: «Одамларда салбий кайфият тупланмокда, хар кандай майда нарса портлашга олиб келиши мумкин». Адлия Вазирлиги жамоатчилик норозилигини портлашини хохлаётган эмиш! Мен соткин Бахтиёр Эргашевнинг «Тупост или провакация» - «Бефахмликми ёки игвогарлик» маколасини укиб хайратга тушдим. «Кандай норозилик? Кандай салбий кайфият? Кандай портлаш?»

Бу маколага шоир Карим Бахриев, педагогика фанлари доктори Козокбой Йулдошев жавоб маколасини ёзди. Шундан сунг бир катор шоиралар уларни куллаб-кувватлаб макола ёзишди. Мен иккинчи булиб «Хиёнат» номли маколамни ёздим. Макола ижтимоий тармокларнинг «телеграм» каналида турибди. Укинг. Энди кузатиб турибмиз. Агар Б.Эргашевга нисбатан чора курилса яхши. Агар чора курилмаса, унга юкоридан ана шу маколани ёзишга ишора килинган булиб чикади. Мен нега сизнинг эътиборингизни юкоридаги масалаларга каратдим? Чунки ичимиздаги соткинлар – Россия жосуслари Узбекистонда рус тилига иккинчи давлат тили макомини олиб беришга интилмокдалар. Бу билан улар Россиянинг янги империячилик, мустамлакачилик харакатини юргизаётган, сиёсатчиларга ёрдам беришмокда. Бизнинг Ватанимизни Россиянинг «9-Янги Россия округи»га айлантириш, режасини тузаётган ёвуз кучлар, шахслар, сиёсатини куллаб, уларга замин хозирлашмокда.

Агар Сизга Тошкентдан бирорта идорадан, бирорта шахс менинг хакимда ноурин фикр билдирган такдирда менга очик айтишингиз лозим эди. Чунки мен хакикатни ёзаман. Халкимиз, Ватанимизни химоя киламан. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ички ва ташки сиёсатини куллаб-кувватлайман. Ватан, халк манфаатлари учун курашар эканман, куркув деган хиссиёт менга бегонадир. Кули, оёгининг таги тоза одамгина хеч нарсадан куркмайди. Табиийки айрим бунга онги, тафаккури етмайдиган одамлар чикиб колиши мумкин. Агар бирор кишининг менинг хакимда айтадиган гапи булса, мард булиб майдонга чиксин. Мен якинда тилининг тагидан тили бор, панадан бошкаларнинг кули билан иш киладиган, куркок, тубан одамлар хакида «Носамимий инсонсан» деган шеър ёздим. У карантин даврида ёзган «Covid-19». «Она халким, омон булгин, сог булгин». «Пандемияни енгамиз» номли «Аржуманд медиа» нашриётида чоп этилган янги китобимда эълон килинди. Унда бундай сатрлар бор:

Юрагингда гараз бор,

Ичинг тула мараз бор.

Зурман деган фараз бор,

Носамимий инсонсан.

Амал олган санадан,

Иш киласан панадан,

Фаркинг йукдир канадан,

Носамимий инсонсан.

Сизни яна бир мухим нарсадан огох этиш учун чегараларимизда булаётган вокеалардан мисол келтираман. Маълумки Фаргона вилоятининг Сух тумани билан Киргизистон Республикаси чегараларида отишмалар булди. Низоли масала бор. Киргиз кардошларимизни биз ога-ини узбек ва тожикларга карши гиж-гижлаётган пинхоний кучлар мавжуд. Чунки Киргизистонда Россиянинг харбий базаси фаолият курсатмокда. Киргиз, узбек, тожик халклари орасига нифок солишдан факат Россия манфаатдор. Россия халклар уртасига нифок солади. Кейин узи хакамлик килишни хохлайди. Шундай йул билан мустакил хамдустлик давлатларига таъсир утказмокчи булади ва узининг агрессив стратегик сиёсатини амалга оширади.

Нима учун Сух тумани чегарасида Киргизистон томондан узбек ва тожикларни обгахидан отишмокда? Буни кандай тушуниш мумкин? Бу, биринчидан чегарадаги фитна Россия томонидан ташкил этилаётганлигини курсатади. Иккинчидан обгахидан яраланган кишилар уларни рус снайпер-мерган кизлар отганлигидан далолат беради. Учинчидан мерган кизларнинг узбек ва тожикларни обгахидан, яъни жинсий аъзосидан отиши Россиянинг тожик ва узбек халкларига нисбатан гаразли демографик максадларини фош этади. Бу фитна тожик ва узбек мусулмон халкларининг нуфусини камайтиришга каратилган.

Пойтахтдаги айрим буюк миллатчи рус шовинизмга сотилган, онги собик совет мафкурасининг чиркин гоялари билан тулган шахслар бор. Улар менга ухшаган ватанпарвар ёзувчилар тадбирларда иштирок этса ёки такдимот утказса фош булишларидан куркадилар. Шу сабабли мени тадбирларга таклиф этмаслик юзасидан курсатма берган булишлари мумкин. Ёки бу узингизнинг шахсий хасад ва гаразингиздан келиб чиккан иллатингиздир.

Гап шундаки ижтимоий тармокларда обгахидан, яъни жинсий аъзосидан отилган сухлик ярадор йигитнинг Фаргона вилоят касалхонасида даволанаётган пайтдаги сурати эълон килинди. Уни рус «снайпер» аёли отган.

Биласизми, нима учун у йигитни обгахидан отишган? Агар мен публицист булганим учун бу хакда ёзмасам ким ёзади? Халкимизни хабардор килмасам ким хабардор килади? Одамларнинг тушунчасини кенгайтириб, огох килмасам, ким бу ишни бажаради? Одатда снайперларни тайёрлаш харбий иш. Купрок уларни спортчилар орасидан танлаб оладилар. Вилоят, республика, жахон чемпионларини жалб этадилар. Окибатда снайпер кизлар малакали ёлланма котилга айланадилар.

Масалан, Россия-Чеченистон урушида чеченлар украин мерган кизларини жуда киммат нархда ишга ёллаб русларга карши урушда фойдаланишган. Мерган кизлар Россия армиясида хизмат килиши маълум. Хар бир мерганнинг уз имзоси булади. Яъни биттаси уз курбонининг кошидан, яна бири кузидан, яна биттаси бурнидан, яна биттаси огзидан ёки буйнидан нишонга олади. Яъни, курбон, улган одам кимники, уни ким улдирганлигини ана шу яраси, имзоси – белгисидан билиб олади. Курбон аскарми ёки оддий фукароми, ичидан зирхли камзул кийган булиши мумкин. Шу боис уни бош кисмидан отадилар.

Жамолиддин, мен сизга ухшаб ижодкорларни алдаб, фирибгарлик килиб, китобларини чикариб бераман, деб пул олиб еб юборган жойим йук. Агар сиз мени урнимда булсангиз, менга таклиф килинган пуллар, уй-жойлар, машиналар учун бировларнинг кулига айланиб, бошкаларнинг оёгини ялаб юраркансиз-да?! Халоллик, поклик билан харомхурликни ер билан осмонча фарки бор. Бировни хаккини олдингизми, харомга ургандингизни, охирати ёмон булади.

Мен нафакадаман. Сиздан моддий ёрдам сурамадим. Китобимни чикариб беринг демадим. Сизни урнингиз менга керак эмас. Чунки «тегирмон хам навбати билан» дейишган. Ун йил ишладим. Етади. Сиз нима учун менга нисбатан оркамдан бундай нотугри харакатлар килиб юрибсиз? Сиз ичингиз кирлигини ошкор килиб куйдингиз. Аслида тагингиз лой. Ишга келмайсиз. Доим йуксиз. Ёлгон гапирасиз. Сиз хокимиятдаман, деб гапирган вактингизда у ерда хеч ким булмайди. Йигилиш хадеб булавермайди. Сиз узингиз ишламайсиз. Устига устак булим мутахассисларини хам ишлашига имкон бермайсиз. Нима, улар хам сизга ухшаб уз шахсий ишларини килиб юрсинми? Текинга олинган ойлик харом эмасми? Аввалги йили семинарни расво килганингиздан хаммамиз хабардормиз. Сизнинг камчилигингизни уюшма рахбарларидан бири келиб, тузатиб кетди.

Булим бош мутахассиси сизнинг хакингизда тугри ёзган. Бирор тадбир утадиган булса, юриб-юриб бир кун колганда хокимиятга айтасиз. Тадбир барбод булса, айбни хокимиятга юклайсиз. Сизнинг бундай кабих ишларингиздан хокимият хабардормикин?

Сизнинг феъл-атворингиздаги энг ёмон салбий одат, бу – ичингизда бошкаларга гараз, хасад борлигидир. Сиз бошкаларнинг ютугини, ташаббусларини куролмайсиз. Масалан шоир, уюшма аъзоси Лутфилло Махмуд, Ибрат юбилейига багишлаб китоб тайёрлади. Вилоят хокимлиги хар кандай ёрдамга тайёр турарди. Хомий топарди. Чунки Ибрат шахси бутун республикага таргиб килинмокда. Сиз эса китобни нашр эттирмай колдириб юбордингиз.

Шу йил шоир, драматург Абдулла Жабборнинг етмиш йиллигини утказиш лозим эди. Шоир Абдулла Жаббор Жахон адабиёти институтини тугатган. У Машраб ижоди лугатини тайёрлади. Халкимиз хаётида учмас излар колдирди. Сиз кимсиз, унинг олдида?! Мархумнинг юбилейини утказмаганингиз сабаби унга хусуматингиз бор эди. Сиз уз вазифангизга нолойик булганингиз учун аввал хам бу масала кун тартибига куйилган. Ушанда Абдулла Жаббор сизни танкид килган. Унинг хотирасига хам хиёнат килдингиз. Улгач унинг турмуш уртоги – шоира Дилором Эргашевани арзимас бахона билан уюшма аъзолигидан чикартирдингиз. Дилором девон тузган газалнавис шоира. Сиз эса аёл киши билан тенг булиб, ундан касд олган инсофсиз, ожиз кишисиз. Унинг номзоди булим котиблигига куйилганини билардингиз. Ташкилочиликда узингиздан устунлигини куриб, куркканингиздан аъзоликдан чикартирдингиз. Уни хаммага ёмонлаб, игвогарлик килдингиз.

2019 йилда уюшма аъзоси шоир Лутфилло Махмуднинг 70, Эркин Камбарнинг 80 йиллик юбилейларини утказишга йул бермадингиз. Таклифни рад этдингиз. Бош мутахассис нима учун бош мутахассис? У таклифини айтса, уни жеркиб бергансиз. Бирга ишлаётган одам билан муомала килишни хам билмайсиз. Унга «улардан бир тийин фойда йук» дедингиз. «Хаммаси бир тийин, копейка» деб уларни менсимай хакорат килдингиз. Факат фойдани кузлайдиган таъмагир экансизда! Кани айтингчи, агар шоир, табаррук устозимиз 80 ёшли Эркин Камбар, шоир, санъатшунос олижаноб инсон Лутфилло Махмуд «бир тийин, копейка» булса, сизнинг нархингиз неча пул? Адолат билан айтганда сиз ана шу ярамас килмишларингиз, бузгунчилигингиз билан бир тийинга хам арзимайсиз!

Сиз ишга совукконсиз. Хамма нарсани уз холига ташлаб куйгансиз. Хозир ижод килаяпган, ганимат булиб турган инсонларни норози килаяпсиз. Бундан хам ёмонрок килмишингиз бор. Бу утганлар рухини хам чиркиратаяпганингиздир. 2019 йилда газалнавис шоир Довуд Фигонийнинг 90, Нодим Намангонийнинг 175 йиллигини нишонлашни истамадингиз. Довуд Фигоний наманганлик шоирлар ичида энг покдил истеъдодлардан эди. Эркин Вохидовдек улуг шоир хам уни таниган, хурмат килган. У узидан халкимизга гузал девон колдирди. Камтарлиги, камсукумлиги учун бир четда яшаб утди. Сиз эса уз бурчингизни, вазифангизни виждонсизлик билан бажармадингиз. Уюшма сизга бераётган маошни, еб турган нонингизни окламаяпсиз.

Гап очилиб кетган экан, кандай одамлигингизни элу юрт тулик билгани маъкул. Сиз иккиюзламачи одамсиз. Уз онасига алимент тулаяпган, шу алиментни хам вактида туламай кочиб юрган нокобил, хасис, зикна угилсиз. Наманган делегацияси Козогистонга кетаётганда, алиментни туламаганингиз учун чегарадан кайтариб юборишгани зур шармандалик булган эди. Алиментни бошка одамга тулатганингизни эшитган одам «оббо хумпарей» деб юбориши аник.

Сизнинг рухингиздаги энг ёмон иллатингиз жазавага тушиб, бошкаларни каргашингиздир. Ахир сиз арокни ичиб, кейин бемалол Куръон укийдиган зотсиз. Сизнинг каргашингиз тегармиди?

Хулоса шуки, сизда рахбарлик хусусиятларидан хеч вако йук. Булимда ун йил умрингизни бекор утказдингиз. Имкон борида этагингизни йигиштириб, уз аризангиз билан ишдан кетганингиз маъкул.

Абдулла ЖАЛИЛ, Шоир. Публицист. Академик.
Халкаро танлов махсус мукофотининг сохиби. Узбекистон Журналистлар ва Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси.

14.06.2020 й.

×