Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор россиялик жангчи Ҳабиб Нурмуҳамедовни яна бир жанг ўтказишга таклиф қилди. Бу ҳақда у Абу-Дабида бўлиб ўтган UFC 257 турниридан кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Турнирдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Конор Ҳабибнинг Twitter’да қолдирган твитига муносабат билдирди, унда Нурмуҳамедов Макгрегорнинг спарринг шериклари ўзгариши сабабли Пуарье билан дуэлда ютқазганини айтиб, ирландиялик спортчининг жамоасини “ёш болалар” деб атаганди. Макгрегорнинг сўзларига кўра, у чемпион бўлган жамоасини ўзгартирмаган, шунингдек, Ҳабибни ундан яширинган, деб тахмин қилган ва Ҳабибни иккинчи жангга ундаган.
Бундан ташқари, жанг тугаганидан сўнг, Макгрегор дарҳол карьерасини якунламоқчи эмаслигини маълум қилди. Унга кўра, у 2021 йилни фаол ўтказишни режалаштирмоқда.
Макгрегор ва россиялик жангчи Ҳабиб Нурмуҳамедов ўртасидаги жанг 2018 йилнинг кузида бўлиб ўтганди. Ўшанда Нурмуҳамедов Макгрегор устидан ғалаба қозонган.
Тасодифий хабарлар
Нима учун бизда коронавирус жуда ҳам катта тезликда ривожланиб кетяпти?
Қонунчиликдаги янгиликлар
Ўзбекистонда Янги йил байрамида нечта одам пиротехника воситаларидан жабр кўргани айтилди
«Шайтанат» сериалининг янги қисмлари ТВда намойиш этилади (Видео)
“Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонун Сенат томонидан маъқулланди