iPhone смартфонларида тажовузкорларга шахсий фойдаланувчи маълумотларини ўғирлаш имконини берувчи жиддий муаммо аниқланди. Бу ҳақда “Mydrivers” хабар бермоқда.
Таъкидланишича, муаммо киберхавфсизлик учун дастурий таъминотни ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи ZecOps компаниясида аниқланган. NoReboot деб номланган дастур смартфонни ўчириш ёки қайта ишга туширишни тақлид қилади. Ушбу режимда кирувчи қўнғироқлар ва хабарлар билдиришномалари, тебраниш, экран ва камера индикатори ишламайди. Дисплейда фойдаланувчини чалкаштириб юбориш учун қурилмани ёқиш анимацияси акс этади.
Сохта ўчириш ҳолатида тажовузкор iPhone микрофони ва камерасига, шунингдек, смартфонда сақланган шахсий маълумотларга масофадан кириш ҳуқуқига эга бўлади. Фойдаланувчи бу ҳақда билдиришнома олмайди.
ZecOps маълумотларга кўра, ушбу муаммони ҳали бартараф этиб бўлмайди. Муаммо iOS’нинг исталган версиясига эга барча iPhone’ларга таъсир қилади.
Тасодифий хабарлар
Боғчалардаги “ўйин”лар: сифатсиз таомлардан ота-оналар тўловларининг ўзлаштирилишигача
Жаҳон чемпионатини тўлиқ томоша қилиш учун қанча умр керак?
Пахтага чиқмаган ходимларни ишдан бўшатиш мумкинми?
Шавкат Мирзиёев 3 кунлик ташриф билан Қозоғистонга боради
Таълим ва фан вазирлигининг веб-сайти “взлом” бўлди