Украина Таълим ва фан вазирлигининг расмий веб-сайти хакерлик ҳужумига учради, унинг мазмуни украиналикларга таҳдид соладиган саҳифа билан алмаштирилди. Бу ҳақда “MY.UA” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, веб-сайт бугун, 14 январь куни бузиб кирилган. Энди фойдаланувчилар бўлим сайтига киришганда матнни учта тилда украин, рус ва поляк тилларида кўришади.
Матннинг мазмуни эса қуйидагича, украиналикларнинг компютерлардаги барча маълумотлари гўёки йўқ қилинган ва уларни қайта тиклаш мумкин эмас. Ҳужумчилар, шунингдек, Украина аҳолиси ҳақидаги барча маълумотлар оммага ошкор бўлганини ёзишган.
Вазирлик сайтидаги матнга кўра, украиналикларнинг шахсий маълумотларига ҳужум Волин, Украина миллатчилари ташкилоти, Украина исёнчилар армияси, Галиция, Полисье ва тарихий ерлар учун қасосдир.
Тасодифий хабарлар
Самарқандда прокурор қарийб $24000 пора билан ушланди
Моргенштерн қачон Ўзбекистонга келиши маълум бўлди
АҚШда икки бошли илон аниқланди
Ўзбекистонда дам олиш куни об-ҳаво кескин совуши кутилмоқда
Ҳозир 2014 йилнинг феврали эмас. Бизда бошқа давлат, бошқа армия бор – Зеленский халқига мурожаат қилди