Наманганда Isuzu юк машинаси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлди.
ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа 21 март куни соат 23:40 ларда, Пунгон—Наманган йўлининг 66 километрида юз берган. Юк машинасини ишонч қоғози билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Оқибатда пиёда оғир тан жароҳати олиб, шифохонада кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, вафот этган.
Ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 22 март куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Фото: Шавкат Мирзиёев умра амалларини бажарди
Бугун кечқурун грин-карта жавоблари эълон қилинади
Бош вазир айрим газчи ва МИБчиларни газни талон-торож қилишда шерик бўлаётганини айтди
Андижонда қайниука келинойисини пичоқлаб ўлдирди
Эр-хотин жанжалига аралашган ука акасини жароҳатлади