5 минг сўмлик ва 10 минг сўмлик янги купюраларнинг дизайни эълон қилинди.
Мазкур банкнотлар мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги қадимий Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари тарихига бағишланган.
5 минг сўмлик:
Банкнот олд томони чап қисмида 1619-1635 йилларда қурилган Самарқанд шаҳридаги “SHERDOR MADRASASI” тасвирланган.

Банкнот орқа томонида милоддан аввалги VIII-V асрларга тегишли бўлган “AFROSIYOB ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.

10 минг сўмлик:
Банкнот олд томони чап қисмида 1551-1575 йилларда қурилган Тошкент шаҳридаги “KO‘KALDOSH MADRASASI” меъморий ёдгорлиги тасвирланган.

Банкнот орқа томонида милоддан аввалги I асрга тегишли бўлган Тошкент шаҳри ҳудудидаги энг қадимий ёдгорлик – “SHOSHTEPA ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.

Тасодифий хабарлар
Жанубий Кореянинг ўлимга ҳукм қилинган собиқ Президенти вафот этди
Ё тавба! Олимлар томонидан “ўлим калькулятори” яратилди
Очилмаган жиноятларни тадқиқ этувчи институт ташкил этилди
Наманганда пул ишлаб топиш ўрнига уларни босма қилишга ўринган шахслар қўлга олинди
Наманганда 4 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди