Бу ҳақда ИИВ тергов департаменти бўлим бошлиғи Азизбек Долихўжаев АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Самосуд»жараёнини видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган бўлса, Жиноят кодексининг 130-моддаси, яъни зўравонлик ва ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, уни тарқатиш ёки жойлаштирганлик учун авваломбор маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.
Бунда жисмоний шахсларга 100 бараваргача миқдорда, яъни 22 миллион сўмдан зиёд жарима жазоси қўлланиши, унинг ҳаракатлари жиноятни келтириб чиқарадиган бўлса, 3 йилгача ахлоқни тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган.
«Самосуд»га аралашган одам қандай жазога тортилади?
Биринчидан, шахснинг ҳаракатлари «самосуд» қилинган жабрланувчининг шунга қаратилган хатти-ҳаракатдан келиб чиқади. Яъни уни тутқунликда ушлаш, жабрланувчига қай даражада жароҳат етказганидан келиб чиқиб жазо белгиланади.
Ёки жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик оқибатида содир этган қилмиши учун тегишли моддалар билан жавобгарлик назарда тутилган», деди Тергов департаменти бўлим бошлиғи.
Тасодифий хабарлар
Ноябрдан доллар курси қанча бўлиши эълон қилинди
Наманганда 500 млн сўмлик ноқонуний товаp айланмасига чек қўйилди
Интернетдаги урушқоқларга сунъий интеллект билан чора кўриляпти
2021 йилда мигрантлар Ўзбекистонга неча млрд доллар юбориши тахмин қилинди
“Экополиция”: табиатга зарар етказганларга энди кечирим йўқ