Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев халқни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев атрофида бирлашишга чақиради. Бу ҳақда унинг Матбуот котиби Айдос Укибай маълум қилди.
“Элбоши барчани ҳозирги қийинчиликларни енгиб ўтиш ва мамлакатимиз яхлитлигини таъминлаш учун Қозоғистон Президенти атрофида бирлашишга чақиради”, дейди Матбуот котиби.
Айдос Укибайга кўра, Нурсултон Назарбоев Қозоғистонга дўст бўлган давлатларнинг раҳбарлари билан бир неча бор телефон орқали мулоқот ўтказган. Аммо бу қайси мамлакатлар эканига аниқлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг собиқ саройига ўт қўйилган, ҳайкаллари қўпорилган. У Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимини ҳам вориси Тўқаевга топширган.
Сўнгги маълумотларга кўра, у айни вақтда Нур-Султонда бўлиб турибди. Унинг оила аъзолари билан мамлакатни тарк этгани ҳақидаги гаплар тасдиғини топмади.
Тасодифий хабарлар
“UzAuto Motors” энг оммабоп автомобильларнинг сотувини тўхтатди
Азиз Абдувалиев Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби—ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди
Йўлларда "радар"лар билан яширин хизмат олиб бориш тақиқланади
Россияда мигрантлар сони бир йил ичида 10 фоизга камайди
“Қизил” ва “сариқ” ҳудудларда тўй маросимларини ўтказишга рухсат берилди