Қозоғистон ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги халқаро протоколга қўшилди.
БМТ штаб-квартирасида Қозоғистоннинг ташкилотдаги доимий вакили Қайрат Умаров Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг ўлим жазосини бекор қилишга қаратилган Иккинчи факултатив протоколини имзолади.
Ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги протоколга қўшилишни мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Токаев БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида эълон қилган эди.
Мамлакатда 2003 йилдан бери ўлим жазосига мораторий эълон қилинган. 2004 йилдан бери ушбу жазо ўрнига бир умрлик қамоқ жазоси амал қилади.
Тасодифий хабарлар
Зеленский Россиядаги ҳарбий исёнга муносабат билдирди
Исроил ва ҲАМАС тўрт кунлик сулҳ тузди
Учувчи самолётда ўтирган жойидан военкоматга олиб кетилди
Бизда босим йўқ – Элдор Шомуродов
Соф тилда сўзламаганлар учун жарима