Жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб Германия ҳукумати томонидан мамлакатнинг визасини беришдан бош тортилган ҳолларда апелляция (шикоят) бериш тартиби бутун дунё бўйича бекор қилинди. Бу ҳақда Германия Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида эълон қилинди.
Эндиликда визаси рад этилган мурожаатчилар фақат иккита йўл билан мурожаат қилиш имкониятига эга – янги виза учун ариза топшириш ёки Берлин маъмурий судига мурожаат қилиш.
Бу тартиб илгари мажбурий эмас, ихтиёрий асосда тақдим этилган бўлиб, ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий бўлмаган. Ушбу қарор Германиянинг кўплаб консулликларида 2023 йил 1 июндан бошлаб амалга оширилган синов лойиҳаси натижаларига асосланиб қабул қилинган.
Ушбу лойиҳа давомида ҳам шенген, ҳам миллий визалар учун апелляциясиз тартиб жорий қилиниб, бу усул мурожаатларнинг кўпроқ сонини кўриб чиқишга имкон бергани ва визалар бўйича жавоб олиш муддатини қисқартиргани аниқланган.
Германия Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, 2024 йилда элчихоналар тахминан 2 миллионта виза аризасини кўриб чиққан бўлиб, уларнинг 485 мингтаси Германияда узоқ муддатли яшаш учун миллий визалар бўлган. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 7 фоизга, 2019 йил, яъни COVID-19 пандемиясидан олдинги даврга қараганда эса 26 фоизга кўп дегани.
Тасодифий хабарлар
Namangandagi “Chorsu” bozori hududida katta yong‘in sodir bo‘ldi (foto+video)
Мигрант-таксичилар Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши мажбурий бўлади
Коррупцияга қарши кураш - давр талаби
Тўқаев айтган “Янги Қозоғистон” нимани англатади?
Андижон воқеалари, ички ишлардаги «тозалаш» ва милиция қандай ишлаши ҳақида. Зокиржон Алматов билан катта интервью (ВОҚЕА)