Наманганда оммавий тўполон ташкил қилишга уринаётганларни ким тўхтатади?

Наманганда оммавий тўполон ташкил қилишга уринаётганларни ким тўхтатади?

Кеча сайтимизда Давлат Назар исмли “журналист”нинг Наманган вилоятидаги кирдикорлари ҳақида мақолалар эълон қилдик. Турли муносабатлар бўлди, ижтимоий тармоқларда турли масалага оид шарҳлар, постлар пайдо бўлди.Фейсбук ва Телеграмда кеча наманганлик турли фойдаланувчилар томонидан қўйилган, бу шахснинг вилоят бўйлаб жойларда юрган видеоларни кўрсангиз, Давлат Назар деганларининг “назари”да нима борлигини англагандай бўламиз. Мақсад, халқни давлатдан норизо экандай кўрсатишга уриниш, ижтимоий таранглик яратиш, турли чиқишлар билан тинчлик ва осойишталикда, бугунги кунидан хурсанд наманганликлар ичига фитна солишга ҳаракат эканини англаб олиш мушкул эмас.Энди, Давлат Назар билан бирга Наманганда ҳаракатланаётган иккинчи шахсга эътиборни қаратсак. Бу яна бир хоразмлик, ўзини “инсон ҳуқуқлари ҳимоячисиман”, деб даъво қилаётган Шабнам Оллошукурова номли шахс. Кеча Наманганда бир жойга борганда “ҳали кўрасанлар, яқинда Хоразмда бўлган оммавий тўполонларни Наманганнинг бошига соламан” деган маънода гап гапиргани ҳақида сўз урчиди. Очиғи, бу миш-мишдан бўлак нарса эмас деб, унча ишонмагандай бўлдим, очиқчасига  оммавий тартибсизлик келтириб чиқариш билан таҳдид қилишгача бормаган бўлса керак нима гап бўлган бўлса ҳам деган ўйга бордим. 

 Адашгандайман... Ким экан бу Шабнам Оллошукурова деб, Фейсбук саҳифасига қарадим.“Яқин кунларда бир гуруҳ тадбиркорлар қўзғолон кўтариш эҳтимоли бор. Кўзингни оч, ҳоким.” деган ўта таг”маъноли”, "давъатомуз" постга кўзим тушди. Буни ўқибоқ, кеча эшитганларим ёдимга келди. Ичимда савол туғилди: “Булар 1500 километр жойдан фақат Шамсибойдан каттагина ақча кўзлаб келмабди шекилли” деган... Чунки Наманганда бозор билан боғлиқ масалага ҳеч бир тадбиркорлар гуруҳи алоқадор эмас, бозор қандай ишлаган бўлса, қанча оилани боқиб келган бўлса шундай давом этяпти, масала икки ҳиссадор ўртасидаги судда кўрилаётган иқтисодий низо холос..Давлат Назар ўтган йили Хоразмда, Қўшкўпирда маст бўлиб тўполон қилгани билан танилгач, унинг кўплаб кирдикорларини фош этиб ташлаган, жабрдийда Камолат Умарова деган ватандошимиз бор. Шу аёл, Давлат Назарнинг молиявий фирибгарлиги билан боғлиқ битта постнинг тагига ёзган шарҳига кўзим тушди-ю, хавотирларим жиддийлашди:“Урганчдаги ғалаённи келиб чиқишидаям айнан шу Давлат деган харромини қўли бор”.Хўп, юқоридаги фикрларни бирлаштирсак, нима маъно келиб чиқади? Ёки, ҳаммаси жойида дейдиган ҳолатми бу? Хоразмлик “оммавий тартибсизлик” экспортёрлари, Наманганнинг тинчини бузишга кимдан буйруқ, кимдан топшириқ олиб келган?  Тегишли идоралар, бу масалани ўз назоратига олиши шарт, акс ҳолда келиб чиқарилишга уринилаётган тартибсизлик, гарчи амалга оширишлари имконсиз бўлганда ҳам, вилоят осуда ҳаётига қора булут келтириши мумкин...Дилмурод Жумабоев

×