ЖССТ она сутида коронавирусга қарши курашувчи антитаначалар мавжудлигини аниқлади. Бу ҳақда ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова маълум қилди.
Ҳомиладор аёллар билан биргаликда чақалоқларда ҳам жуда минимал фоизда коронавирусга чалиниш кузатилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти она коронавирус билан касалланган бўлса ҳам янги туғилган болани кўкрак сути билан эмизишни тавсия этмоқда. Чунки кўкрак сутида жуда кўп иммуномодулинлар ва касалликка қарши курашувчи антитаначалар мавжуд. Шу боис она сути бола учун «биринчи эмлаш», вазифасини бажаради.
Тажрибалар кўрсатишича, она сути чақалоқларга вакцинациядек таъсир қилмоқда. Коронавирус билан касалланган онадан туғилган чақалоқлардан 12-24 соат ичида ва 24 соатдан кейин олинган тестлар уларнинг иммунитетида касаллик билан курашиш қобилияти шаклланганини кўрсатмоқда
Тасодифий хабарлар
Иш ҳақи ва пенсиялар инфляциядан юқори миқдорда оширилади
Андижон давлат чет тиллар институти ташкил этилади
Қўқонда талаба қизлар ётоқхонасига камера ўрнатилгани фош бўлди
ДХХ Наманганда МИБ мансабдорини жиноят устида қўлга олди
Ана холос! Имом тасодифан эркак кишига уйланди, кейин...