Жо Байден саёҳат чекловларини бекор қилди

Жо Байден саёҳат чекловларини бекор қилди

Президент 31 декабрдан Африка давлати фуқароларига АҚШга киришга рухсат беради.

АҚШ президенти Жо Байден 31 декабрдан бошлаб Африканинг саккизта давлати, шу жумладан, Жанубий Африка Республикаси фуқаролари учун ноябрь ойида жорий этилган коронавируснинг “Оmicron” штамми сабабли мамлакатга кириш тақиқи бекор қилинишини эълон қилди.  

Маълумот учун: чекловлар Жанубий Африка, Ботсвана, Зимбабве, Намибия, Лесото, Эсватини, Мозамбик ва Малавига тааллуқли эди.

"Касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш марказларининг тавсияларига асосланиб, мен буйруғини бекор қилиш Қўшма Штатлар манфаатларига мос келади, деган хулосага келдим. Саёҳатга чекловлар энди халқ саломатлигини ҳимоя қилиш учун керак эмас", — деган Байден Оқ уй веб-сайтида эълон қилинган баёнотда.

Ҳужжатда қайд этилишича, чекловларни бекор қилиш 2021 йил 31 декабрдан кучга киради.

Таъкидланишича, олимлар коронавирусга қарши эмланган шахслар оғир касалликлардан ҳимояланган, деган хулосага келган. Баёнотга кўра, “Оmicron” варианти, аллақачон, 100 дан ортиқ мамлакатларда қайд этилган ва АҚШда кенг тарқалган. Шунингдек, у Қўшма Штатларга киришдан олдин CОVID-19 учун мажбурий тест ўтказиш муддатини сафардан уч кундан бир кунгача қисқартирди.

×