Буюк Британияда бўғиқ овоз кўринишидаги аломатга эга бўлган Stratus коронавирусининг янги штами тарқалди. Бу ҳақда “The Independent” хабар берди.
Буюк Британия соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги (UKHSA) маълумотларига кўра, Stratus'нинг иккита варианти мавжуд: XFG ва XFG.3. Улар COVID-19 ҳолатларининг қарийб 30 фоизини ташкил қилади.
“The Independent” нашрининг ёзишича, иммунитетнинг заифлашиши ва эмланганлар сонининг камайиши туфайли одамлар янги штамм билан касалланишга мойил бўлади.
Баъзи экспертлар Stratus ҳам вакцина иммунитетидан қочиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 22 июнь ҳолатида Stratus дунё бўйлаб COVID билан касалланганларнинг 22,7 фоизида аниқланган.
Тасодифий хабарлар
«Манчестер Сити» Мессининг тақдимот маросимига тайёрланмоқда
ОАВ: Юлдуз Усмонова ТВда "запрет"га учради
Самарқандда «автомойка» ходими мижознинг машинасини олиб қочди
Шавкатжон Абдураззоқов: Наманган шаҳрида 2021 йили анъанавий 60-Халқаро гуллар фестивали ўтказилади
Россия армияси Украинанинг иккита шаҳрини тўсиб қўйди