Илк бор Лондон сўзини эшитганингизда хаёлингизга Биг–Бен, Тауер кўприги ёки афсонавий телефон шахобчалари келиши мумкин. Шунга қармасдан, шаҳарда мунтазам сайр қилувчи икки қаватли қизил автобусни эсламасдан илож йўқ. Нега бу транспорт тури қизил рангда ва икки қаватдан иборатлигини билиш барчага қизиқ бўлса керак.
Лондонда ХIХ асрнинг 20-йилларига келиб мутахсассислар томонидан “Омнибус” (илк автобус русуми) йўлга қўйилган. Дастлаб улар отларнинг машаққатли кучи ёрдамида йўловчи ташишган бўлса, кейинчалик “омнибус” рельслар ёрдамида ҳаракатланиб, ривожлана бошлаган.
Аммо Буюк Британия аҳолисининг сони ақлбовар қилмас даражада ўсавергач, 1847 йилга келиб, икки қаватли автобус жорий этиш ўйлаб топилди ва йўлга қўйилди. Лекин бу транспортда ҳаракатланиш жуда ноқулай эди. Орадан 5 йил ўтгачавтобусда йўловчилар учун қулай шароитлар яратилди.
“Омнибус” эса ўз номи ва шаклини сақлаб қолди.
Қизил ранг эса айнан, ёмғир-қор мавсумларида кўзга ташланиб туриш мақсадида танланган. Маълумки, Лондонда салқин об-ҳаво шароити кўп учрайди, бу эсаавтобусда ҳаракатланувчи аҳолига ҳам қулайлик яратади.
Тасодифий хабарлар
«Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилоят бўлими раҳбари, шоир Жамолиддин Муслимга ОЧИҚ ХАТ»
Наманганда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида йўловчи вафот этди
Наманганда 40 минг доллар пора сўраган мансабдор ушланди (видео)
Наманганда олиб қочилган “Lacetti” уч минг АҚШ долларига сотиб юборилди
ОТБ соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистонга $100 млн ажратади