Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида эркак 6-синфда ўқийдиган вояга етмаган қизни ўғирлаб кетгани ва зўрлашга урингани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бу бўйича вилоят ИИБ матбуот хизмати муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, Қамаши тумани “Қовчин” МФЙда яшовчи фуқаро С.Э.нинг 2021 йил 29 август куни туман ИИБ бошлиғи номига ёзган аризаси, туман ИИБ навбатчилик қисмида белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида фуқаро Ш.К.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисмида ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноят аломатлари аниқланганлиги сабабли, мазкур ҳолат юзасида Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан юқоридаги моддалар билан фуқаро Ш.К.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят ишида гумон қилинувчи Ш.К Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда ушбу жиноят иши юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Одил Аҳмедов коронавирус туфайли Тошкентга қайтмоқда
Россия ЕОИИ давлатларига айрим маҳсулотлар экспортини тақиқлади
Фаррух Омонов Президент Администрацияси шўъба мудири лавозимига тайинланди
Бортида минглаб автомобиллар бўлган кема Тинч океанига ғарқ бўлди
Ўзбекистонда октябрь бошларида қандай об-ҳаво бўлиши эълон қилинди