Жорий йил декабрь ойининг илк кунларида Қозоғистон армиясининг барча бўлинмалари энг юқори жанговар шай ҳолатга келтирилади. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлигига таяниб, “Nur.kz” хабар берди.
Қайд этилишича, янги ўқув йили бошланиши муносабати билан декабрнинг дастлабки кунларида Қозоғистон Қуролли кучларининг барча бўлинмалари ўқув сигнали асосида энг юқори жанговар тайёргарлик даражасига келтирилади. Шундан сўнг бўлинмалар ўқув полигонлари ва ўқув марказларига режалаштирилган юришларни амалга оширади.
Алоҳида қисмлар эса ҳаво, темирйўл ва автомобиль транспорти орқали жанговар тайёргарлик бўйича комплекс машғулотлар ўтказиладиган жойларга етиб боради. Кўрсатилган даврда хавфсизликни таъминлаш мақсадида айрим ҳудудлардаги йўлларда вақтинчалик ҳаракат чекловлари жорий этилиши мумкин.
“Фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан фақат расмий манбаларга таянишни ва текширилмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз”, дейилади расмий хабарда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистондаги 30 та хусусий бандлик агентлиги бирорта ҳам фуқарони хорижга жўнатмагани маълум бўлди
Қамчиқ довонидаги ЙТҲда Фуқаронинг хаёти сақлаб қолинди
АҚШдаги ўзбек дўконида пичоқбозлик бўлди, қурбон бор
Қирғизистон президенти: "Афғонистондаги жангариларнинг ҳомийлари Марказий Осиёга “кўз тикишган”
Ота ва она ўғлига севган қизини “олиб” бермагани учун ваҳшийларча ўлдирилди