Ўзбекистонда 54 та жазони ижро этиш муассасалари мавжуд бўлиб, ундан 18 таси ёпиқ турдаги, 25 таси манзил колония ва 11 таси тергов ҳибсхонлари ҳисобланади.
Ички ишлар вазирлиги тақдим этган маълумотларга кўра, жазони ижро этиш тизимида 22 мингдан ортиқ, шундан 7 мингдан ортиғи манзил колонияда, 14 мингдан ортиқ маҳкумлар ёпиқ турдаги колонияларда жазо муддатини ўтамоқда.
Қайт этилишича, жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни сақлаш шароитларининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда қийноқ ва жисмоний тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тизимдаги 54 та жазони ижро этиш муассасалари 3 280 дона замонавий видеокузатув мосламалари билан жиҳозланган.
Маълум қилинишича, шундан, 2 203 таси жазони ижро этиш муассасаси яшаш саҳнига, 432 таси ишлаб чиқариш саҳнига, 645 таси ташқи маъмурий ҳудудга ўрнатилган.
Маълумот учун, 2020 йил 1 август ҳолатига кўра, АҚШда ҳар юз минг одамдан 639 нафари, Россияда 340 нафари, Туркияда 335 нафари, Беларусда 343 нафари, Ўзбекистонда 68 нафари жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтамоқда.
Тасодифий хабарлар
Кўршапалак ёки фитна: коронавирус сунъий равишда яратилганми?
Наманганда қум тўкишга келган «ЗИЛ» хонадон эгасининг 2 ёшли фарзандини босиб кетди (Видео)
КАРИКАТУРА! Неймар "ПСЖ"дан қай аҳволда қайтмоқда?
Ўзбекистонда илк бор нотариал ҳаракат онлайн равишда амалга оширилди
“Шу етмай турувди”: 5 августда Ерга улкан астероид яқинлашади