Бугун, 24 декабрь куни Бангладеш жанубидаги Жалакати туманида одамларни олиб кетаётган уч қаватли паром ёниб кетди. Оқибатда 38 киши халок бўлган.Бу ҳақда "Reuters" нашри хабар берди.
Ҳодиса мамлакат жанубида, кема пойтахт Даккадан Жалакати орқали Баргуна томон кетаётганда юз берган. Маълумотларга кўра паромда 500 киши бўлган.
Қидирув гуруҳлари ходимлари қурбонлар сони ортиши мумкинлигини истисно қилишмаяпти.
Тахминий маълумотларга кўра, ёнғин двигател хонасида содир бўлган ва у ердан бутун кема бўйлаб тарқалган.
Ҳозиргача 38 жасад топилган, 100 га яқин одам куйиш жароҳати билан шифохонага юборилган.
Аввалроқ, Бангладеш шарқидаги Браҳманбария муниципалитетида қайиқнинг траулер билан тўқнашиб кетиши оқибатида 20 киши ҳалок бўлган эди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда пандемия бошидан бери коронавирусга чалинганлар 150 000 дан ошди
Эртага Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 41 даражагача иссиқ бўлади
Коррупцияга қарши курашишда кўнгли бўшлик қилганлар жавобгарликка тортилади
Кореяга кета олмаётганлар масаласида расмий изоҳ берилди
Дин ишлари бўйича қўмитада Юлдуз Усмонова билан учрашув бўлиб ўтди