Жорий йилнинг 22 декабрь куни Андижон вилоятида истиқомат қилувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилоти тарафдорларининг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.
Мавжуд тезкор маълумотларга кўра, муқаддам “Ҳизб ут-Таҳрир” сафида фаолият олиб боргани учун узоқ йиллар жазо муддатини ўтаб чиққан 1968 йилда туғилган “А.А.” жиноий фаолиятини тиклаб, 11 нафар собиқ ғоядошларини ўзининг ноқонуний ҳаракатларига жалб қилган.
Ушбу шахсларнинг барчаси муқаддам “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотига аъзо бўлганлиги учун жазо муддатини ўтаб чиқишган. Улар ҳукумат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий кўмакка қарамасдан жиноий тил бириктириб, аҳоли орасида ҳамда Интернет тармоғи орқали экстремистик ғояларни тарғиб қилиш ва шу йўл билан сафларини кенгайтиришга қаратилган ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этишган.
Ҳибсга олинган шахсларда экстремистик мазмундаги материаллар мавжудлиги аниқланган ва улар процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзга юртда яна бир қурбон. Ўзбекистонлик қурувчи 16-қаватдан тушиб кетди
“Ўзбекистонда бир кун”. Дубай валиаҳди Навоийдаги сафари видеосини эълон қилди
Қозоғистонда қўлга олинганлар орасида ўзбекистонликлар борми?
Ўзбекистонда дам олиш куни об-ҳаво кескин совуши кутилмоқда
Хайрулло Бозоров Наманган шаҳрида 9 кунлик таътил эълон қилди